Меню сайта

Интересное

Категории раздела
Узбек кино 2017 [22]
Узбек кино 2016 [24]
Индийский кино узбек тилида [31]
Узбек тилида Жахон кинолари [26]
Узбек тилида мультфильм [5]
Узбек кино на русском языке [16]
Узбекская музыка [7]
Узбек тилида сериал [4]
Узбек кино 2015 [34]
Узбек кино 2014 [23]
Узбек кино [97]


09:55

Мажнун



“Тундан тонггача”, “Коракўз”, “Омад”, “Тилим курсин”, “Ана холос”, "Бахт ортидан" сингари фильмлар режиссери Жахонгир Ахмедовдан янги фильм.
Фильмда Матёкуб Матжонов, Мухаммад Исо Абдулхаиров, Улугбек Кодиров, Асал Шодиева, Раъно Шодиева, Раъно Зокирова, Элёр Махкамов каби актёрлар катнашган.
Ирода исмли журналист киз калиш заводини танкид килгани учун бош мухаррирнинг газабига дучор бўлади. Бош мухаррир унинг курсдоши бўлгани сабаб, Иродага ё калиш заводи рахбарларидан кечирим сўрашни, ёки ишдан бўшашни таклиф килади. Киз иккинчи таклифга кўнган кўйи хонадан чикиб кетади. Аммо уни ишга кайтариш учун хаётда камдан кам бўладиган ходиса юз беради - бош мухаррир ўз ходимининг уйига бориб, «Сардор Комилов деган футболчи хакида макола тайёрласанг, хам ишга кайтасан, хам маошингни кўтараман», — дейди. Бир тугун ечилай деганда пайдо бўлган бошка бир тугун томошабинни ўйга солади.
Сюжет томошабинни охиригача ушлаб тура оладиган даражада. Фильм бошидан охиригача рамз, ишораларга курилган. Фильм бошида Сардор кўрадан хабар олиш учун кетганида, Асад чўпон унга караб: «Ишкилиб, ўзинг хам бўриларга ем бўлмасанг бўлгани», дегани «Мажнун» фильми охирида худди шундай вокеа бўлиши хакида режиссёрнинг огохлантириши эди.
Фимни кўраркансиз, карийб хар дакика операторнинг ишига койил колиб ўтирасиз. Фильмда умумий ранг сарик — хазон ранги. Шунинг ўзи хам гўёки бу фильмда висол йўк, азалий айрилик бор, уч Мажнуннинг кисмати эса бир, деб сўзлаётганга ўхшайди. Ироданинг ўзи билан пойтахтдан олиб келган гулини оператор хар кўйга солади. Бу тувакдаги гул «Мажнун» янги узбек кино фильми бошида каерга кўйилган бўлса, фильм сўнгигача жойидан кўзгатилмайди. Жала куйганда хам, иссикда хам, ой шуъласида хам тасвирланган бу гул фильмдаги ягона кўк ўсимлик эди.







Категория: Узбек кино 2017 | Просмотров: 1337 | | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа


Рекомендуем







Онлайн кино узбек тилида

Uz Kino Blog - uzbek kinolar © 2017