Меню сайта

Интересное

Категории раздела
Узбек кино 2017 [23]
Узбек кино 2016 [24]
Индийский кино узбек тилида [31]
Узбек тилида Жахон кинолари [26]
Узбек тилида мультфильм [5]
Узбек кино на русском языке [16]
Узбекская музыка [7]
Узбек тилида сериал [4]
Узбек кино 2015 [34]
Узбек кино 2014 [23]
Узбек кино [97]


16:26

Ойкиз эртаги



Акбар Бектурдиев режиссёрлигида суратга олинган.
Бош ролларни Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова хамда Алиханлар ижро этган. Шунингдек, фильмда томошабин ўз ишининг мохир усталари Ўзбекистон халк артистлари Хайрулла Саъдиев, Дилбар Икромова, хамда Маъруф Отажонов, Исо Тўраев, Феруза Собитова каби киноижодкорларни кўришлари мумкин бўлади. Уларнинг иштироки картина ютугини таъминлашга хисса кўшган деб хеч бир муболагасиз айта оламиз.
Фильм Хоразм вилояти, ичкари чўл хамда Ичанкалъада, шунингдек, Тошкент вилоятининг сўлим жойларида суратга олинган. Бундан ташкари фильм учун Ўзбекфильм павильенида 9 та махсус декорация хам курилган. Фильмдаги вокеалар Саранг маликаси Ойкиз томонидан хикоя килинади. «Ойкиз эртаги» бадиий фильми кескин сахналарга бой бўлиб, кизикарли ва ўткир сюжет оркали актёрлар ижросида хилма-хил, мураккаб харакатлар ва характерлар очиб берилган. Актёрлар жанговор ва кескин сахналардаги барча харакатларни ўзлари бажарган бўлиб, режиссёр томонидан кўйилган вазифани аъло даражада бажарганлар дея оламиз. Тарихий эртак жанрида суратга олинган “Ойкиз эртаги” узбек кино фильми ўзбек киносининг шу кунгача энг киммат блокбастерига айланди.
Мазкур фильмда Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз корачигидек асраб-авайлаш, мардлик, халоллик сингари эзгу гоялар. севги-мухаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар илгари сурилган.







Категория: Узбек кино 2017 | Просмотров: 270 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа


Рекомендуем







Онлайн кино узбек тилида

Uz Kino Blog - uzbek kinolar © 2017