Меню сайта

Интересное

Категории раздела
Узбек кино 2017 [23]
Узбек кино 2016 [24]
Индийский кино узбек тилида [31]
Узбек тилида Жахон кинолари [26]
Узбек тилида мультфильм [5]
Узбек кино на русском языке [16]
Узбекская музыка [7]
Узбек тилида сериал [4]
Узбек кино 2015 [34]
Узбек кино 2014 [23]
Узбек кино [97]


08:48

Шахзода - Куёв ва келинчак



Санъатимизнинг бетакрор хонандаси Шахзоданинг янги 2017 кушиги ва видеоклипи. Шахзода хар доимгидек, яратаётган кўшиги, айникса клипи устида узок тайёрланиб, шу ижод махсули хар томонлама юкори даражада бўлишига харакат килади ва бунинг устидан чикади. “Куёв ва келинчак” - романтикага бой, ёш турмуш курганлар, оила куриш арафасида бўлганларга багишланган. Бу тарона ана шундай бахтли инсонларга яхши ниятлар билан ёзилган табрик дейиш хам мумкин. Кўшик жуда самимий, куйи хам дилга якин бўлганлиги учун ижодий жамоа ўйланган гоя, унинг мохиятини томошабинларга етказиб беришни исталган актёр ёки актриса эмас, балки, шу туйгуни бошидан кечирган, ана шундай соф мухаббат ила оила риштасини боглаганларга топшириш керак деган фикрни илгари суришди . Улар севги-мухаббат билан турмуш курган жуфтликларни излашди ва Баён гурухининг солисти Маъмур хамда актриса Севара Солиевалар жуфтлигини танлашди. Улар ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди. “Куёв ва келинчак” клипи жуда чиройли ва самимий яратилган. Тарона ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи, мусикаси ва аранжировкаси Сарвар ва Комилга тегишли. Клипмейкер Шахзод Пўлатов.







Категория: Узбекская музыка | Просмотров: 350 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа


Рекомендуем







Онлайн кино узбек тилида

Uz Kino Blog - uzbek kinolar © 2017